Главная/Янгиликлар/Давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси ижроси

Давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси ижроси

Давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси ижроси
Онлайн-семинар Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Марказ ва вазирликнинг масъул ходимлари, вилоятлар бошқармалари, туманлар бўлимлари раҳбарлари, номоддий маданий мерос бўйича мутахассислар, сақловчилар, олимлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Семинарда асосан “Умрбоқий мерос” томонидан амалга оширилаётган ижтимоий буюртма доирасида амалга тоширилган ишлар, Ўзбекистон номоддий маданий меросининг ҳозирги кундаги аҳволи, ўтказилган экспедиция натижалари, ютуқлар ва жойлардаги муаммолар тўғрисида сўз юритилди. Спикерлар Марказ директори Лутфия Мирзаева “ Ўзбекистон номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш” мавзусидаги давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси ижроси”, лойиҳа эксперти, профессор Ўразали Ташматов “ Ўзбекистонда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, номзодномаларнинг тайёрланиш жараёнлари, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган масалалар”, лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Гуларо Абдуллаева ва эксперт, режиссёр Ўктам Ҳакимовлар “Лойиҳа доирасида ўтказилган экспедиция натижалари:ютуқлар ва муаммолар”(вилоятлар кесимида) мавзуларда маърузалар қилдилар. Қизиқарли ва мазмунли семинар иштирокчилар томонидан эътирофларга сазовор бўлди. Улар Ўзбекистон номоддий маданий мероси, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида қимматли ва кенг маълумотларга эга бўлдилар. Семинар сўнгида савол-жавоблар ва музокаралар ҳам қизиқарли ва самимий бўлди. Иштирокчилар Ўзбекистон номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш юзасидан ўз таклифларини бердилар ва келгусида шу каби семинарларни кўпроқ ташкил этишни сўрадилар. “Умрбоқий мерос” тарғибот маркази Матбуот хизмати.
Ташкилот манзили
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туман, Зулфияхоним кўчаси,  Ц-13, 21-уй
Haydash yo'nalishlari
Иш вақти
Душанба - Жума кунлари
09:00 -18:00
Агар сизда бирон бир савол бўлса, биз билан боғланинг!
Оставьте заявку
Наши менеджеры свяжутся с Вами в течение 5 минут!
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена