Марказ қатнашчиси (фаоли, тарғиботчиси)нинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари марказ томонидан ҳимоя қилинади;
Марказ қатнашчиси (фаоли, тарғиботчиси)нинг иш ва ижодий фаолияти республика ҳудуди ва чет давлатларда кенг тарғиб қилинади;
Ёш ижодкор қатнашчи (фаол, тарғиботчи)лар қўллаб-қувватланади уларнинг интеллектуал билим ва китобхонлик даражаси оширилади;
Қатнашчи (фаол, тарғиботчи)ларнинг ижодий ютуқлари, иш фаолияти ОАВ лари ва ижтимоий тармоқларда мақалалар, ҳужжатли фильмлар, видео лавҳалар шаклида ёритилади;
Устоз-шогирд анъаналарини давом эттираётган қатнашчилар (фаоллар, тарғиботчи)ларнинг тажрибалари дунё миқёсида кенг тарғиб қилинади;
Марказ ўз иштирокчиси (фаоли, тарғиботчи)ларнинг асарларини, ижодий ишларини нашр этишда кўмаклашади;
Иштирокчилар (фаолллар, тарғиботчилар)га ҳуқуқий ва консалтинг хизматлар кўрсатилади;
Марказ қатнашчилари (фаолллари, тарғиботчилари) марказ орқали республика ҳудудлари ва чет давлатлардан шартнома асосида ишлар ва хизматларга буюртмалар олиш ҳуқуқига эга бўладилар;
Қатнашчи (фаолллар, тарғиботчилар) фаолиятига доир лойиҳалар асосида инвестициялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар олинади;
Қатнашчилар (фаолллар, тарғиботчилар) республика ҳудудида ҳамда чет давлатларда ўтказиладиган халқаро кўргазма, фестиваль, анжуманлар, ярмаркалар ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиладилар;
Марказ қатнашчиси (фаолллари, тарғиботчилари)нинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тарғиб қилинади, улар тўғрисида буклет, брошюра ва каталоглар, методик қўлланма, китоб ва адабиётлар чиқарилади;
Марказ қатнашчиси (фаоли, тарғиботчиси) эканлигини тасдиқловчи ҳужжат берилади;
Марказ ўз қатнашчилари (фаолллари, тарғиботчилари) томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини реализация қилишда кўмаклашади.
Марказ қатнашчилари (фаолллари, тарғиботчилари)нинг илмий, ижодий, маданий-маърифий, тадқиқот ишларига кўмаклашади, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, халқ усталари, санъаткорлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда шахсий кўргазмаларини ташкил қилишда кўмаклашади;
Мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига улкан ҳисса қўшган, катта ва бой меҳнат тажрибасига эга бўлган, халқ орасида ҳурмат ва эътибор қозонган қатшнашчилар (фаолллар, тарғиботчилар) марказ томонидан тақдирланади, рағбатлантирилади, давлат мукофотларига тавсия қилинади;