Главная/Мақсад ва вазифаларимиз

Мақсад ва вазифаларимиз

Марказ фаолиятининг асосий мақсади:
  • Ўзбекистон санъати ва маданиятини, урф-одатлар, миллий қадриятлар ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш;

  • Ўзбекистон номоддий маданий меросини муҳофаза қолиш, сақлаш, амалий ва тасвирий санъатни, халқ оғзаки ижоди, этнография, санъатшунослик, ўзбек миллий мусиқа ва мақом санъатини ўрганиш, салоҳиятини ошириш, тарғиб ва таҳлил қилиш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • Соғлом турмуш тарзини, овқатланиш маданияти ва тўғри овқатланиш қоидаларини, жисмоний фаолликни кенг тарғиб қилиш;

  • Ўзбекистон табиатини, атроф муҳитни авайлаб-асрашни, ёшлар ва кенг омма орасида экологик маданиятни кенг тарғиб этиш;

  • Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, жипслик, инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

  • Катталар ва ёшлар ўртасида таълим йўналиши ва маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш;

  • Марказ иштирокчилари (фаоллар, тарғиботчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

Марказ мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
  • Ўзбекистон санъати ва маданиятини, миллий қадриятлар ва анъаналарни республика ҳудудида кенг тарғиб қилиш;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номоддий маданий мерос, халқ оғзаки ижоди, этография, санъатшунослик, халқ амалий ва тасвирий санъати, миллий мусиқа ва мақом санъати соҳаларида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахсларни Марказга жалб этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • Халқ оғзаки ижоди, миллий мусиқа ва мақом, амалий ва тасвирий санъатларнинг анъанавий турларини сақлаш, йўқолиб кетган турларини қайта тиклаш;

  • Ўзбекистоннинг ўзига хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлари, шарқона одоб-ахлоқ ва номоддий-маданий меросини ўрганиш, муҳофаза қилиш, сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказишга, халқаро майдонга олиб чиқишда кўмаклашиш;

  • Аҳолининг, айниқса ёшлар ва аёлларнинг маданий юксалишида санъат, маданият, номоддий-маданий мероснинг ўрни ва аҳамиятини ошириш;

  • Марказ аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал билим ва китобхонлик даражасини юксалтиришда, уларнинг фаол фуқаролик ўринларини шакллантиришда, туризм ва экотуризм соҳаларини ривожлантиришда санъат ва маданият, номоддий маданий мерос намуналаридан фойдаланишни тарғиб қилади;

  • Марказ Ўзбекистон Республикасининг юксалиш йўлида олиб бораётган бунёдкорлик ишларини қўллаб-қувватлаш, санъат, маданий-маърифий тарғибот масалаларига оид мақсадларини амалга оширишда кўмаклашади;

  • Ўзбекистон санъати ва маданиятини, номоддий маданий меросни тарғиб этувчи ҳужжатли фильмлар, видео лавҳалар орқали Ўзбекистон санъати ва маданиятини, унинг номоддий маданий меросини олтин фондда сақлаб қолишда кўмаклашади;

  • Номоддий маданий мерос намуналари бўлган анъанавий ҳунармандчиликни, амалий ва тасвирий санъат билан боғлиқ бўлган билим ва кўникмаларни ўрганиш, оммалаштириш, ривожлантириш, устоз-шогирд анъаналарини сақлаб қолишда кўмаклашиш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, дунё миқёсида тарғиб этишда кўмаклашиш, соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш;

  • Умуминсоний қадриятларни, миллий урф-одатларни, халқ оғзаки ижоди намуналарини, йўқолиб бораётган ҳунармандчилик турларини, маънавий билимларни, номоддий маданий мерос маълумотларини излайди, ўрганади, жамлайди, илмий тадқиқотлар олиб боради, уларни нашр эттиради;

  • Жойларда , айниқса қишлоқ жойларида фольклор дасталарини тузиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш;

  • Марказ қатнашчилари ( фаоллар, тарғиботчилар)ни соҳага оид янгиликлардан хабардор этиш мақсадида жойларда Ахборот Марказлари ташкил этиш ва уларга консалтинг хизматлар кўрсатиш;

  • Марказ қатнашчилари ( фаоллар, тарғиботчилар) учун республика ҳудудлари ва чет давлатлардан шартнома асосида ишлар ва хизматларга буюртмалар олиш;

  • Марказ фаолиятини яхшилашга қаратилган инвестиция ва грантларни жалб қилиш борасида фаолият олиб бориш;

  • Марказ қатнашчилари ( фаоллар, тарғиботчилар) ни республика ҳудудида ҳамда чет давлатларда ўтказиладиган халқаро кўргазма, фестиваль, ярмаркалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш;

  • Марказ қатнашчилари (фаоллар,тарғиботчилар) фаолиятига доир маълумотларни тарғиб қилиш, реклама, буклет, брошюра ва каталоглар, методик қўлланма, китоб ва адабиётлар чиқариш;

  • Марказ қатнашчилари (фаоллар, тарғиботчилар) нинг илмий, ижодий, маданий-маърифий, тадқиқот ишларига кўмаклашиш, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, халқ усталари, санъаткорлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда шахсий кўргазмаларини ташкил қилишда кўмаклашиш;

  • Марказ қатнашчилари (фаоллар, тарғиботчилар)ининг ижодий маҳсулотларини реализация қилишга кўмаклашиш;

  • Ўзбекистон Республикасида ва халқаро даражада маданий-маърифий тадбирлар ( фестиваллар, кўргазмалар, танловлар, форумлар, анжуманлар) ташкил этиш;

  • Ўзбекистон аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзи, овқатланиш маданияти ва тўғри овқатланиш қоидалари, жисмоний фаоллик тўғрисида кенг тарғибот ишларини олиб бориш, турли тадбирлар ўтказиш;

  • Ўзбекистон табиатини, атроф муҳитни авайлаб-асраш, ёшлар ва кенг омма орасида экологик маданиятни тарғиб этиш, соҳага оид маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш;

  • Марказ устави мақсадидан келиб чиқиб республика ва чет давлатлардаги музейлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

  • Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, жипслик, инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш борасида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

  • Аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар салоҳиятини ошириш мақсадида турли тўгараклар, тил ўрганиш каби турли курслар ташкил этиш орқали таълим йўналиши ва маданиятини ривожлантириш;

  • Қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган, амалдаги қонунлар нормалари билан таъқиқланмаган бошқа тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланиш

Ташкилот манзили
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туман, Зулфияхоним кўчаси,  Ц-13, 21-уй
Haydash yo'nalishlari
Иш вақти
Душанба - Жума кунлари
09:00 -18:00
Агар сизда бирон бир савол бўлса, биз билан боғланинг!
Оставьте заявку
Наши менеджеры свяжутся с Вами в течение 5 минут!
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена